Хива Ипакчилик Устахоналари
English | Deutsch | Русский | Ўзбекча | O'zbekcha
Каторлар тўқиб бўлингандан сўнг, қизлар гилам бўйлаб горизонтал weft ип тўқиб чиқишади. Сўнгра у тўқувчи тароғи ёрдамида қаттиқ уриб маткамланади. Агар ушбу жараён бажарилмаса, дизайн бузилади ва гиламда тўғри пропорция бўлмайди.
Янги тўқилган қатор махсус гилам қайчиси ёрдамида текисланади. Тўқувчи қизларнинг бажараётган иши осон туюлиши мумкин, лекин жуда катта моҳирлик талаб этади. Текисланиб бўлингандан сўнг, қолдиқ иплар қирқиб ташланади ва кейинги қаторни тўқишга тушилади.
Ўртача ўлчамдаги гиламни тўқиш учун учта тўқувчи қизга уч ой керак бўлади. Тайёр бўлгандан сўнг, гилам тўқиш дастгоҳидан қирқиб олинади ва ёллари тугилади. Сўнгра ипак қолдиқлари ва жунлардан тозалаш учун гиламнинг орқа тарафини бизрозгина куйдирамиз, ушбу жараён ҳар доим ташриф буюрган шахсда ҳавотир уйғотади!
Янги тўқилган гилам унчалик яхши ярқирамайди ва уни яхшилаб ювишга тўғри келади. Ортиқча юнгларни йўқотиш учун биз уни бикх креми ва сўнг шампунь ва бальзам билан ювамиз. Ортиқча сув ёғоч плита ёрдамида ишқаланиб сиқиб ташланади.
Тўқиш жараёнида гиламларнинг ортиқча юнги тўхтовсиз равишда калталаниб турилсада, уларнинг юзаси бирозгина нотекис бўлади ва иш якунида сўнгги маротаба бир ҳил текисликда калталанади. Бу жуда қийин иш бўлиб натижада қўллар моғор босиб кетади, яхшиямки қизларнинг кўпчилиги бу ишни фақат уч ойда бир марта бажаришади. Мана энди гилам баҳолашга ва сотувга тайёр.