Хива Ипакчилик Устахоналари
English | Deutsch | Русский | Ўзбекча | O'zbekcha
Биз энг биринчи маёлика гиламимизни Саид Аллауддин қабридан руҳланган ҳолда тайёрлаганмиз. Ушбу қабрдаги дизайн Хивадаги энг қадимий ва энг илоҳий қабрлардан биридир. Темурийлар қайма (гилам чети) дизайнларига жуда ўҳшаш бўлгани учун биз уни гиламга айлантирганмиз, натижа жуда ажойиб чиқди.
Биз плита дизайнларини Хоннинг саройларидаги салқинлантирувчи айвонларидан, мадрасаларга кираверишдан Хоннинг харамидаги бой безак берилган деворларидан олганмиз. Қизиғи шундаки, харам деворларига қопланган плиталар осиб қўйилган гиламларни эслатадиган тарзда дизайнлаштирилган бўлиб, ҳудди гиламлардагидек аксарият плита дизайнларида ички дизайн ва қалин безак берилган четлари (чегаралари) мавжуд.
Мозаикалардан фарқли ўлароқ, Хивадаги маёлика плиталари деворларга михланган. Катта миқдордаги айвонларни қоплаш учун кўплаб плиталар керак бўлганлиги сабабли, плиталар турли ўчоқларда тайёрланган. Яхшироқ эътибор берилса, плиталарни осонликча йиғиш учун уларнинг ҳар бири араб рақамлари билан рақамлаб чиқилган. Бу дизайнлар "ислими" ёки арабча дизайнлар сифатида ном қозонган ва улар айланма чизиқлар ва белгилар, ғунчалар, барглар ва гуллардан ташкил топган. Бу дизайнлардан мақсад, кўзга дам бериш ва ақл-идрокни мустаҳкамлаш бўлган. Бизнинг кўплаб дизайнларимиз айвонлардаги плиталардан олинган ва улардан ҳавони совитиш мақсадида фойдаланилган. Айвон уч томони девор билан ўралган ва баланд шипли иншоот бўлиб, шимолдан эсаётган шабодани тутиш ва унинг айланиб туришини таъминлаш учун бир томони шимолга қараган бўлади. Бир ёки иккита устун очиқ томонга чиқиб туради ва анаънавий Хивадаги уйларнинг барчаси ҳудди шундай, оила ёз ойларида бундай безалмаган айвонларда яшайди.
"Маёлика" ибораси оқ, тўқ кўк ва бирюза ранглари бирикмасини ўзида мужассам этган чинни буюмлар ва плиталар дастлаб ишлаб чиқарилган Маёрка ороли номидан олинган. Ушбу салқинлантирувчи ранг бирикмалари Шимолий Африканинг жазирама ёз ойларида жуда машҳур бўлган ва бир оз вақт ўтиб бирикмалар Шарққа, Ислом дунёси орқали Форс шахрига ва кейинчалик Хивага тарқалган.