Хива Ипакчилик Устахоналари
English | Deutsch | Русский | Ўзбекча | O'zbekcha
Хивада бундай нақш ёки намуналарни турли музейларда кўплаб учратиш мумкин. У чинни плиталар сифатида учраши мумкин, ҳамда ўйилган ёғоч эшикларни ушлаб туриш учун ўрнатилган тош плинтусларҳам шундай дизайнларни намоён этиши мумкин. Ўйилган ёғоч эшиклар, бўялган шиплар ва ҳозирда гиламлар ҳам шу каби дизайнларни ўзида мужассам этади. Бизнинг Хива эшиклар ва устунлар тўпламимиз, Хива маёлика тўплами, ҳамда бошқа ёғочларда топилган дизайнлар билан бир ҳилдаги дизайнларни намоён этади.
Хивадаги барча эркакларни сиғдириш мақсадида барпо этилган Жума Масжидида юзлаб ўйилган ёғоч устунлар жойлашган, уларнинг ҳар бири ягонадир. Хивадаги жуда кўп саройлар, қалъалар ва мадрасалар ўйиб ишланган ёғоч эшикларга бойдир. Ҳаттоки қалъа билан ўралган шаҳарнинг тўрт дарвозалар ўзларининг ўйиб ишланган эшиклари била қад ростлаб турибди. Буларнинг барчаси бизга бой дизайнларни мерос этиб қолдирган.
Ёғоч дизайнларнинг ранги бўлмаганлиги сабабли, биз бир нечта бирикмаларни синаб кўрди. Каталогда сиз асл нусҳадаги ёғоч ўймалари ва уларга берилган турли ранг бирикмаларини кўришингиз мумкин. Ҳозирги кунда ҳам Хивада жуда кўп ёшлар ёғоқ ўймакорлиги, +уръон китоби учун тутқич, ўйилган доскалар ва безак берилган қутилар тайёрлашни ўрганиб келишмоқда ва бу муҳим маданиятни давом эттириб келишмоқда.