Хива Ипакчилик Устахоналари
English | Deutsch | Русский | Ўзбекча | O'zbekcha
Дизайнларимиз ижодий ва асл нусҳада чиқиши учун биз жуда кўп меҳнат сарфлаймиз, умид қиламизки бизнинг дизайнлар сизларга манзур бўлади. Бизда гиламлар ва сузаналарнинг асосан уч тўплами мавжуд: Темурийлар тўплами, 15 аср миниатюраларидан олинган дизайнлар асосида тўқилган гиламлар ва сузаналар. Хива Маёлика тўплами, кўзни қамаштирувчи бирюзалар асосида тайёрланган бўлиб, уларнинг оқ ва тўқ кўк рангдаги плиталари мадрасалар, мовзалейлар ва Хивадаги саройларни безаб турибди. Ва ниҳоят сўнги тўпламимиз Хива ёғоч эшиклари ва устунлари тўплами бўлиб, Хивадаги мураккаб ўйиб ишланган ёғоч эшиклар ва устунларга асосланади. Темурийлар ва Хива Маёлика тўпламлари асл нусхада топилган гиламлар ва плиталар рангларини ўзида мужассам этади. Хива эшиклари ва устунлари тўпламида рангларга ижодкорона ёндошамиз ва кўп ҳолларда мижозларнинг ўзларини гиламлар ва сузаналар учун ранг танлашга жалб этамиз.
Ҳар эҳтимолга қарши, қўшимча ашёлар билан безашга зарурат сезсангиз, биз барча махсулотларимизни гуруҳларга ажратиб қўйганмиз. Сиз гилам билан бирга унга мос келувчи ёстиқ жилтлари, ёки пардалар ва дастурхонларга буюртма беришингиз мумкин. Қуйида келтирилган халқаларни босинг.