Агар бизнинг устахоналаримизга ташриф буюрилмаса, Хивага уюштирилган ҳар қандай сафар якунланмаган ҳисобланади. Бизнинг устахоналаримизга ташрий буюрган жуда кўп сайёҳлар ўз юртларига қайтиб боргандан сўнг, уларнинг устахоналаримизга бўлган ташрифи Ўзбекистонга уюштирган сафарларининг энг эсда қоларли онларидан бири бўлганлигини айтиб келишмоқда. Устахона фаолиятини томоша қилиш учун энг яхши вақт бу иш кунлари бўлиб, соат 9дан 6гача, туристлар ташрифи кўп бўлган мавсумда баъзи ишчилар якшанба кунлари ҳам ишлашади. Апрел ойидан Октябр ойигача (ва бошқа белгиланган вақтларда) инглиз тилида гапирувчи гид сиз учун бепул томоша уюштиради.
Ота Дарвозадан ўтганингиздан сўнг (туристлар учун асосий дарвоза) асосий (катта) кўча бўйлаб юринг. Калта Минор ва мусиқа мадрасаларидан ўтиб ўнгга бурилинг. Сўл томонингизда 30 метрлар масофада гилам тўқиш устахонаси жойлашган. Сузана марказига бориш учун эса, гилам тўқиш устахонаси жойлашган кўча оҳиридаги аркадан ўтинг ва ўнг томонга бурилинг, белги бўйлаб бораверинг.