Ипакчилик (ипак қуртларини етиштииш) 4500 йил давомида синаб келинмоқда ва бугунги кунда Ўзбекистон дунёда пилла етиштириш бўйича Хитой ва Хиндистондан сўнг учинчи ўринни эгаллаган. Ҳар баҳорда деҳқон хўжаликларига узунлиги 2-3 миллиметр келадиган янги очиб чиқарилан ипак қуртлари топширилади. Сўнгра манашу ипак қуртлар маълум бир ўлчамда оилаларга тарқатилади ва улар ипак қуртларини иссиқ хоналарда ҳашоратлардан ҳимоя қилган ҳолда ўстиришади. Жараённинг бошида ипак қуртларига қараш жуда осон. Улар кўп овқат емайди ва фақат янги чопиб майдаланган тут дарахти баргларини истемол қилади. Беш ҳафта ичида 2-3 миллиметрли ипак қуртлар узунлиги 12 сантиметргача етади ва дастлабки оғирлиги ўн минг мартага ортади.
Ипак қуртлари жуда тез ўсади ва битта хонага жой бўлган тўплам энди камида иккита омборхонага жой бўлади. Ипак қуртларни ичкарида сақлаш орқали намлик миқдори ушлаб турилади ва бу баргларни қуриб қолишдан сақлайди.
Бу пайтга келиб ипак қуртлари тут дарахти баргларини буталардан ея бошлайди. Ҳар бир тери ташлашдан сўнг, ипак қуртининг жағлари мустаҳкамлашиб боради. Ипак қуртининг овқатланишидан чиқадиган товуш ҳудди гурунч доналарини сут билан аралаштиришда чиқадиган товушга ўҳшайди. Улар шиддат билан овқатланишни бошлайди.
Ипак қуртларини бир кунда беш марта, эрта тонгдан кун ботгунгача овқатлантириш учун қишлоқ аҳолиси тинмай меҳнат қилсаларда, ипак қуртларини тўқ ушлаб туриш осон иш эмас. Баҳор ойида Хоразмнинг барча ҳудудларидаги қишлоқ аҳолисини ипак қуртларини овқатлантириш учун тут дарахтларини қирқаётганини кўриш мумкин.
Ипакчилик учун ўстириладиган тут дарахтлари таналари қалин қулоч ёзиб ўсади, учун нозик шохлари эса ҳар йили ипак қуртларини озиқлантириш мақсадида қирқилади. Бухородаги Лаби Ховузни ўраб турган ажойиб тут дарахтларидан фарқли ўлароқ, ушбу дарахтлар шавқатсиз равишда қирқилиши сабабли улар фақат тахминан етмиш йил умр кўради.
Ипак қуртлар жуда тез фурсат ичида тут баргларини еб тугатишади. Лекин, ипак қурти оҳирги марта пўст ташлагандан сўнг олти кундан кейин овқатланишни тўхтатади ва уларнинг танаси ипак тўқишга тайёргарлик кўриш учун дам олади. Айни шу пайтда эса, хориган қишлоқ аҳолиси чўлларга бориб ипак қурти пилла ўраши учун мос келувчи қуриган буталарни еғишни бошлайдилар. Буталар ипак қурти қўйилган супаларнинг устига қўйилади ва ипак қурти ўзига мос келувчи вазиятни эгаллайди ва бутанинг ташқи қисмига пилла ўрашни бошлайди.
Пиллалар шакли ва хажмига қараб турли ҳилдадир. Агар баҳор совуқ келса, пиллалар узунроқ, лекин ингичкароқ бўлади. Аксинча, ага баҳор иссиқ келса пиллалар қисқароқ, лекин йўғонроқ бўлади. Шундай бўлсада, пилларнинг шакли уларнинг сифатига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Соғлом ва яхши озиқлантирилган ипак қурти толаси 1 километр узунлигида бўлган пилла ўраши мумкин.
Таҳминан икки ҳафта ичида пиллалардан капалаклар учиб чиқа бошлайди, лекин бу жараён содир бўлишидан олдин ғумбакларнинг аксарияти иссиқ сув ёки пар ёрдамида ўлдирилади. /умбакларнинг жуда ками очилиб чиқади (бу жараёнда пилла бузилади) ва кейинги йил учун уруғ қўяди.
Ипак олиш учун пиллалар иссиқ сувга солинади. Афсонага кўра, бир куни Хитойнинг Сариқ Маликаси боғда тут дарахти соясида дам олиб кўк чой ичиб ўтирган пайтда унинг пиёласига пилла тушиб кетган экан. Малика пиллани пиёладан олишга ҳаракат қилаётганда ундан ипак ажрала бошлайди, ана ўша пайтда ипакнинг сири очилади. Ипак ажралиш жараёнида ўнтага яқин пилла тепага чиқиб, пастга тушиб қалқиб туради ва ажралаётган ипак илгакдан ўтказилиб ипак ҳолига келтириш учун бир бирига ўралади.