Рангларимизни мавжудлигига қараб уларнинг нархи бир - биридан фарқ қилади. 'Barkh', пиёз пўстлоғлари аралашмаси, ток ва бехи барглари билан тўқ яшил рангни беради ва буни тайёрлаш бизга жуда арзонга тушади, чунки махсулотларнинг барчасини томонқамиздан топиш мумкин. Анор пўстлоғини кўп ва уни топиш жуда енгил, у тўқ олтин рангни хосил қилади.
Индиго Авғонистон орқали Хиндистондан келтирилади ва жуда қиммат туради. Ҳозирда биз ўзимизнинг индигомизни ўстиришга ҳаракат қиляпмиз. Барглари ферментлангандан сўнг, очиқ кўк ранг чиқаради. Қизиғи шундаки, ҳеч нарса яшил рангни чиқара олмайди, шунинг учун биз дастлаб сариқ рангга бўяймиз ва сўнг кўк рангга бўяймиз. Кетма - кет тарзда яшил ранг чиқариш жуда мураккаб.
Роян ўсимлигининг томири қуритилади ва кукуни олинади, ундан турли қизил ранглар олинади. Унчалик кучли бўлмаган ранглар ваннаси крем ва шафтоли тонини беради, кучли ранглар ваннаси эса тўқ сариқ ва оч қизил рангларни беради. Тўқ қизил рангни олиш учун биз эман зардобига табиий темир оксидини аралаштирамиз, темир оксидининг ўзи ҳеч қандай ранг бермайди, лекин роян томирини очаради ва ундан тўқ ва оч қизил рангларни олиш мумкин бўлади. Бунга яна зок ҳам қўшиш мумкин, у ҳолда тўқ қизил ранг ҳосил бўлади.
+уритилган ёнғоқ пўстлоғи кўплаб табиий сарғиш жигарранг ранг берувчи лосионларда ишлатиладиган сирли махсулотдир ва у ипак, ҳамда терига жагарранг ранг беради. Тўқ кўк рангни олиш учун биз асосан зокдан фойдаланамиз. Ушбу топиш қийин бўлган олтингугуртли мелни биз Авғонистондан олиб келтирамиз. Героинга ўхшаш бўлганлиги учун, уни чегарадан олиб ўтиш жуда катта машаққат туғдиради. Унинг ўзи ҳеч қандай ранг бермайди, лекин охак тошлари ва анор пўстлоғи билан аралаштирилганда тунги кўк рангни хосил қилади. Анор ўрнига туз ишлатилса, оч кулранг кўк рангни хосил қилади. Қора рангни олиш учун, жигарранг ипак ўрамларини кўк рангга бўяймиз. Темир оксиди ажойиб қора рангни хосил қилади, лекин у жуда емирувчандир.