Биз сотиб олганимизда шойи серосин билан, пиллани ушлаб туриш учун ипак қурти ажратувчи протеин елим, қопланганлиги учун шойи ипакдан кўра отнинг ёлига ўхшайди. Сиз елимлашдан олдинги ва сўнги шойини кўриб уларнин фарқини ажратишингиз мумкин.
Шойини елимлаш ва сўнгра ювиш унинг рангини очади, юмшоқроқ, ялтироқ ҳолга келтиради ва ниҳоят шойига ўхшатади. Шойини елимлаш учун биз чўлда учровчи қирқ бўғим ўсимлигини ёндирамиз ва унинг ишқор деб номланувчи кулини оламиз. Сўнгра уни иссиқ сувга аралаштирилади ва серосинни йўқотиш учун шойи шу ишқор сувда чайилади. Шундан сўнг қирғичдан ўтказилган бозор совуни аралаштирилган бочкада қайнаб турган сувга солинади ва ювилади.
Шойи бўялгунга қадар яна бир жараён мавжуд, бу ҳам бўлса сингдиришдир (мордантинг). Cингдириш (мордант) сўзи лотинча "тишлаш" сўзидан олинган бўлиб, бу жараён ранларга шойи ичига кириб яхши жойлашишга ёрдам беради. Ушбу жараёнда биз минирал туз аччиқ тошдан фойдаланамиз. Шойи ўрамлари иссиқ аччиқтошли сувга солинади ва бир кеча шу ишқор сувда қолдирилади.
Ранглар алоҳида - алоҳида бочкаларда тайёрланади (ранглар қўшилиб кетишини олдини олиш учун) ва турли температурагача қиздирилади (қаттиқ сир сақланади). Сўнгра шойи ўрамлари бочкаларга солинади ва ранг яхши ўрнашиши учун ишлов берилади. Шундан сўнг, совуш учун бир кеча қолдирилади.
Бўялгандан сўнг, шойи ўрамлари қуриш учун осиб қўйилади. Сўнгра улар яна бир бор ювилади, қуритилади ва шойини юмшатиш ва ундан ортиқча ранг қолдиқларини йўқотиш учун шойи деворга қаттиқ урилади. Шундан сўнг шойи ўрамлари тўқиш учун тайёр бўлади.