Ушбу дизайнлар 15 аср миниатюраларидан олинган бўлиб, шерият ва тарихий китобларининг нусҳаларига безак бериш учун ишлатилган. Бизнинг дизайнларимизнинг бир қанчаси 500 йил ичида биринчи марта қайта жонлантирилди ва биз Қиролликнинг Осиёшунослик Жамияти ва Британия Кутубхонасига ушбу миниатюраларниг асл нусҳаларидан фойдаланишга руҳсат беришгани учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз.
16 аср гиламларини дунё музейларида учратиб бўлсада, 15 аср гиламлари вақт синови ва ёқлар талабига жавоб бера олмади. Натижада соф сақланган Темурийлар даври гиламлари мавжуд эмас. Шундай бўлсада, бир нечта фрагментлар (парча) сақланиб қолган. Уларнинг энг машҳурлари Грециянинг Бенаки Музейида сақланмоқда. Биз манашу парчалардан фойдаланган ҳолда уларни қайта жонлантирдик. Фрагментларда (парча) ўдималар (гилам четлари) мавжуд бўлмаганлиги сабабли биз бетакрор тасвирларни юзага келтириш учун бошқа Темурийлар ўдималаридан (гилам четлари) фойдаландик. Ушбу дизайнлардан фойдаланган ҳолда бир нечта сузаналарни ҳам яратдик.
Ушбу бир неча фрагментдан (парчалар) ташқари миниатюраларнинг ўзлари ҳам Темурийлар гиламлари учун манба вазифасини бажаради. Акварел ёрдамида ҳайвон терисига чизилган ва олтин суви билан қопланган миниатюралар китобхона деб номланувчи устахоналарни безаб турган, уларда энг моҳир рассомлар ва ҳунармандлар рамкалар ва қўлда ёзилган китобларни яратишган.
Мусулмонларнинг тасвирий санъатга бўлган салбий қарашларини инобатга олган ҳолда, миниатюра яратувчилар ушбу қарашга қарши чиқмаслик учун миниатюра марказига умуман инсон қиёфасини чизишмаган, аксинча ушбу жой худо учун сақлаб қўйилган ва миниатюраларни минора нуқтаи назаридан туриб чизишган. Гиламларни юқоридан туриб кўриниши биз учун жуда қўл келди, чунки бундай ҳолда уларни қайта тиклаш анча осонлашади. Биз бу дизайнларни график қоғозга туширамиз ва сўнгра тўқиймиз. Мана шу йўсинда Темурийлар гиламларини қайта жонлантирамиз.
Темурийлар даврида Форс ва Турк/Монгол дизайнлари аралашмаси юзага келди ва буни гилам дизайнларида кўриш мумкин. Шундай бўлсада Темурийлар гиламлари рамкалари (гилам четлари) алоҳида ажралиб туради. Ушбу рамкалари (гилам четлари) Куфик ёзувларидан олинган бўлиб, вақт ўтиши билан услублаштирилган. Улар орқали Темурийлар дизайнларини осонликча ажратиш мумкин.